ЖССТ сунъий равишда яратилган CОVID-19 ҳақидаги АҚШ даъволарини спекуляция деб атади
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) АҚШдан коронавируснинг сунъий равишда яратилиши билан боғлиқ бирон бир маълумот олмаганлигини маълум қилди.
Шу боис ташкилот вирусни ҳайвонлардан келиб чиққан деб ишонишда давом этмоқда. ЖССТнинг фавқулодда вазиятлар дастури директори Майкл Райаннинг Женевада бўлиб ўтган брифингда айтишича, “буларнинг барчаси миш-мишлардир”.
У ЖССТ вируснинг келиб чиқиши ҳақидаги ҳар қандай маълумотни билишни исташини таъкидлади. Бироқ, ташкилот АҚШ ҳукумати, агар қўлида ҳақиқатда шундай далиллар бўлса, уни қачон бўлишишни ўзи ҳал қилишини қўшимча қилди.
Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп, Хитой COVID-19 пайдо бўлиши билан “хато қилганини” айтган, кейин эса шунчаки ўша сўзларини яширишга уринганди.