Ҳадислардаги масаллар
Ҳадисларда келтирилган зарбулмасаллар жуда ҳам кўп бўлиб, улардан айримларинигина келтириб ўтамиз:
Бизга Суфён ривоят қилишича, унга Абу Заъро Амр ибн Амр, унга амакисининг ўғли – Аҳвас унга отаси, у эса Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан эшитган экан; Расулуллоҳ (алайҳиссалом) дедилар: “Агар сенинг икки қул-хизматчинг бўлиб, улардан бири сенга ёлғон сўзласа, хиёнат қилса, сидқидил бўлмаса. Иккинчиси эса ростгўй, омонатдор ва ишончли бўлса, уларнинг қай бир сенга маҳбуброқ?” “Ростгўй, омонатдор ва ишончлиси-да”, дедим. Шунда у зот марҳамат қилдилар: “Худди шу каби сизлар ҳам Аллоҳнинг қул-бандаларисиз. Агар сенда туя бўлсак-у, сен унинг қулоғини кесиб қўйиб, бу сармо (қулоғи кесик туя) десанг, бошқасининг қулоғини тешиб қўйиб, бу баҳира (қулоғи тешик туя) десанг. Аллоҳнинг қудрати чексиз, тиғи кескир, агар сенга (туяни) сармо қилиб беришни истаганда, шундай қилиб берар эди”.
Усмон (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилишларича, Пайғамбар (алайҳиссалом): “Илмни боғлаб қўйинг”, дедилар. Сўрадилар: “Уни боғлаш қандай бўлур?” Дедилар: “Илмни ўрганинг, ўргатинг, ёзиб қўйинг. Зеро, олимлар ўтиб кетиб, (ўринларига) қироатлари бўғзидан нарига ўтмайдиган қорилар қолиши мумкин”.

Абу Абдуллоҳ Ҳаким ТЕРМИЗИЙнинг
“Орифлар тасаллиси” сайланмасидаги «Ал-амсол минал Китоб вас сунна – Қуръон ва суннатдаги мисоллар» асаридан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.
Нашриётдан харид нархи 18000 сўм