Дунё янгиликлари

Масдарда ноодатий шамол электр станцияси барпо этилмоқда

Чоп этилди May 6, 2020 Масдарда ноодатий шамол электр станцияси барпо этилмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Дабидан узоқ бўлмаган Масдар шаҳрида ажойиб шамол электр станцияси қурилмоқда. У мутахассислар томонидан “WindStalk” номини олган ноодатий шамол электр станциясидир.

Шамол электр станциясининг узунлиги 55 метр, кенглиги 20 метрли бетон асосга эга бўлиб, унга углеродли толалардан иборат 1 203 дастак ҳар бирининг ораси 10 метр масофа билан ўрнатилади.

Мазкур дастакларнинг ҳар бирида электродлар ва керамик дисклар қаватлари навбатма-навбат жойлаштирилган бўлиб, улар босимга учраганда электр токини ҳосил қилади.

Дастаклар шамолда чайқалганда, дисклар қисилиб, электр токи ишлаб чиқаради. Шамол қувурларининг шовқини-ю, қушларнинг ҳалок бўлиши мумкинлиги борасида ҳеч қандай хавф йўқ.