Ўзбекистон янгиликлари

Президент барча гидроиншоотларни текширишни топширди

Чоп этилди May 6, 2020 Президент барча гидроиншоотларни текширишни топширдиda fikr bildirishni o'chirish

Президент Шавкат Мирзиёев кечаги йиғилишда барча гидроиншоотлар, тўғонлар ва ГЭСларни текширишни топширган.

“Менинг топшириғимга биноан ҳозирги кунда тегишли давлат органлари томонидан кучли ёғингарчилик сабабли эрозия юзага келиши мумкин бўлган барча гидроиншоотлар, тўғонлар ва ГЭСларда текширув ишлари олиб борилмоқда”, деган президент.

Шунингдек, Сардоба сув омбори масаласида  халқаро экспертлар жалб этилган. Улар тўғоннинг барча дамбаларини чуқур экспертизадан ўтказади.

Қўшни Қозоғистон

Шавкат Мирзиёев бу кутилмаган техноген офат қўшни қозоқ халқига ҳам ортиқча ташвиш ва зиён етказганидан жудаям хижолатдалигини айтган. Уларнинг уйлари ва экин майдонлари зарар кўрганидан жуда афсусда эканини билдирган.

Икки давлат ҳукумати табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳамкорлик қилади. Ўзбекистон томони бу жараёнда қозоқ халқига керакли ёрдам беришга тайёрлигини айтган.