Африкада COVID -19 инфекцияси билан касалланганлар сони 50 мингга яқинлашди
6 май ҳолатига кўра, пандемия туфайли вафот этганлар сони Жазоирда 470, Мисрда 452, Марокашда 180, Суданда 45, Сомалида 38, Малида 32, Уммонда 13, Сенегалда 11, Эфиопияда эса 4 нафарга етди, дейилади “TRT” телеканали хабарида.
Африкадаги Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази маълумотига кўра қитъада 49 минг 352 кишида COVID – 19 инфекцияси аниқланган. Касаллик оқибатида 1 минг 949 киши вафот этган. Бугунгача 16 минг 315 киши коронавирусдан соғайиб кетган.
Жанубий Африка, Миср, Марокаш, Жазоир, Нигерия, Гана ва Камерун вирусни юқтириб олганлар сони энг кўп аниқланган давлатлар рўйхатига киритилган.