Дунё янгиликлари

Самарқандда 15 нафар, Тошкентда 32 нафар бемор коронавирусдан тузалди. Соғайганлар сони 1624 нафарга етди

Чоп этилди May 7, 2020 Самарқандда 15 нафар, Тошкентда 32 нафар бемор коронавирусдан тузалди. Соғайганлар сони 1624 нафарга етдиda fikr bildirishni o'chirish

Самарқанд вилоятида 15 нафар, Тошкент шаҳрида эса 32 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берган.

Самарқандда тузалганларнинг 10 нафари Тойлоқ туманидан, 2 нафари Оқдарё туманидан, Пайариқ, Пастдарғом туманлари ва Самарқанд шаҳридан 1 нафардан экани маълум қилинди. Улар коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Тузалганларнинг энг ёши каттаси 65 да, ёши кичиги эса 2020 йилда туғилган чақалоқ экани айтилди.

Самарқанд вилоятида шу пайтга қадар 37 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 52 нафарга етди.

Тошкентда эса Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 7 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида 19 нафар ҳамда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 6 нафар, жами 32 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилган.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 3 нафари эркак, 4 нафари аёл, 5 нафари Тошкент шаҳридан 1 нафардан бемор мос равишда Самарқанд ва Тошкент вилоятларидан.

Уларнинг 6 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. 1 нафари эса Туркиядан чартер рейсда келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, клиникага ётқизилган. Улар орасида энг ёши каттаси 55 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2 ёшда экани айтилган.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида соғайганларнинг 9 нафари Тошкент шаҳридан, Андижон ва Хоразм вилоятларидан 2 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Жиззах, Бухоро, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан. Улардан 6 нафари Россиядан, 1 нафари Туркиядан ҳамда 2 нафари Қозоғистондан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 10 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Беморлардан 9 нафари эркак, 10 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 81 ёшда бўлса, энг кичиги 8 ёшда бўлган.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида тузалганларнинг эса 3 нафари Тошкент шаҳридан, Наманган, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидан эса 1 нафардан. Уларнинг 1 нафари Туркиядан, яна 1 нафари Қозоғистон Республикаси орқали Россиядан келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, мазкур клиникага ётқизилган. Қолган 4 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг 5 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 62 да, энг кичиги 19 ёшда экани маълум қилинди.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 468 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 500 нафарни ташкил қилмоқда.

2020 йил 7 май соат 16:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 47 тага кўпайган ва 1624 нафарга етган.

Ўзбекистонда 15 мартдан буён 7 май соат 10:00 ҳолатига кўра COVID-19 инфекциясини юқтириб олганлар сони 2266 кишига етган, 10 киши эса инфекция асоратлари оқибатида вафот этган.