Хом гапга пишиқ жавоб: УЛАРНИ ЕРГА ҚЎЙИНГ
Оноре де Бальзак боғдаги ўриндиқда хаёлларга ғарқ бўлиб ўтирган эди, унинг олдига бир тиланчи аёл яқинлашиб:
– Месье, ёрдам беринг, эрим ўлиб уч болам қўлимда қолиб кетди, – деди.
Адабий ўйлардан масрур бўлиб ўтирган ёзувчи ўзига келди ва бахтиқаро аёлга:
– Сиз уларни ерга қўйинг, – дея “оқилона” маслаҳат берди.