Дунё янгиликлари

Покистон Бош вазири Нобель мукофотига номзодликни рад этди

Чоп этилди Mart 5, 2019 Покистон Бош вазири Нобель мукофотига номзодликни рад этдиda fikr bildirishni o'chirish

 

 

Мамлакат Бош вазири Имрон Хон твиттердаги саҳифасида Нобель мукофотига даъвогар эмаслигини маълум қилди, дейилади БелТа ахборот агентлиги хабарида.

“Мен ушбу мукофотга лойиқ эмасман. Мукофотни Кашмирда тинчликни ўрнатишга қодир бўлган ташаббус эгасига бериш керак”, деб ёзган Имрон Хон твиттер саҳифасида.

Маълумот ўрнида, Покистон – Ҳиндистон зиддиятли муносабатларини бартараф этиш ишларида Покистон ҳукумати ташаббусини алоҳида қайд этиш ўринли.

3 март куни Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй Покистон Бош вазири Имрон Хон билан телефон орқали музокора ўтказди.

Музокараларда Кашмирдаги нотинч вазиятни бартараф этиш, ҳудуддаги террорчи гуруҳлар фаолиятига қарши биргаликда ҳаракатлар олиб бориш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, музокараларда икки томон вакиллари Буюк Британия – Покистон дўстона муносабатларига содиқ эканлигини таъкидлаб ўтди.

ЎзА