Дунё янгиликлари

Германия ҳукумати карантин чораларини енгиллаштирмоқчи

Чоп этилди May 11, 2020 Германия ҳукумати карантин чораларини енгиллаштирмоқчиda fikr bildirishni o'chirish

Германия федерал ҳукумати карантин тадбирларини енгиллаштирмоқчи, аммо касаллик тарқалиши кескин ортган тақдирда фавқулодда ҳолат режимини қайта жорий қилиши мумкин, дейилади “DPA” хабарида.

Мижозлар орасидаги масофа 1,5 метр бўлиш тартиби шарти билан бутун мамлакат бўйлаб дўконлар очилади.

Бундеслига ўйинларини май ойи ўрталарида қайта бошлашга рухсат берилади.

Томошабинларсиз ўтказиладиган ўйинлар 15 ёки 21 майда бошланиши режалаштирилмоқда.