Яманнинг вақтинчалик пойтахти “эпидемия ҳудуди” деб эълон қилинди
Яманнинг муваққат пойтахти – Адан шаҳри янги коронавирус ва бошқа вирусли касалликлар тарқалгани сабабли “эпидемия ҳудуди” деб эълон қилинди. SABA агентлиги хабарига кўра, бу борадаги қарор мамлакат бош вазири Муин Абдулмалик бошчилигидаги Коронавирусга қарши курашиш фавқулодда қўмитаси йиғилишида қабул қилинган.
Йиғилишда коронавирусга қарши кураш билан бир қаторда сув тошқинларидан кейин тарқалган вирусли касалликлар билан боғлиқ вазият ҳам муҳокама этилган. Йиғилиш иштирокчилари
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ва жаҳон ҳамжамиятидан ёрдам сўради.
Охирги маълумотларга кўра, Яманда коронавирус туфайли 8 киши вафот этган, инфекция 51 кишига юққан.
Аданда ўтган ойда кучли сув тошқинлари келиб чиққан ва шаҳар «офат ҳудуди» деб эълон қилинган эди.