Хитойнинг шимоли-шарқида коронавирус урчиши кузатилмоқда
Сўнгги бир кун ичида Хитойда коронавирус инфекцияси юқтириш ҳоллари қайд этилмаганига қарамасдан, Шимолий Шулан шаҳрида вазият жиддийлигича қолмоқда, дейилади “Kazinform” хабарида.
11 май ҳолатига кўра, Шулан шаҳрида (Шимоли-шарқий Хитойнинг Цзилин вилояти) 16 киши коронавирусни юқтирган.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, Шуландаги инфекциянинг манбаи ҳанузгача номаълум.