Болалар

Болалар ҳақида ҳикматлар

Чоп этилди Mart 6, 2019 Болалар ҳақида ҳикматларda fikr bildirishni o'chirish

Болаларингга сукут сақлашни ўргат. Гапиришни ўзлари ўрганиб олади.

Бенжамин Франклин

 

Агар болалардаги шўхликни ўлдирсангиз ҳеч қачон ақлли одамни тарбиялай олмайсиз.

Жан Жак Руссо

 

Болалар уларга гапирмаган пайтингизда диққат билан эшитади.

Элеанора Рузвельт

 

Болаликда онгга сингдирилган қонун-қоидалар ёш дарахт ўйилган ҳарфларга ўхшайди: бир умр бирга бўлади.

Виктор Гюго

 

Агар болалар гапингни эшитишини хоҳласанг, ким биландир паст овозда гаплашиб кўр.

Энн Ландерс

 

Боланинг бир соати қариянинг бир кунидан узунроқ.

Артур Шопенгауэр

 

Болалар – бизнинг эртанги судяларимиз.

Максим Горький

 

Қабримиз устида йиғлаши учун болаларингизни кўз ёш тўкишдан асранг.

Пифагор

 

Инсониятни болаларсиз бунчалик севиб бўлмасди.

Фёдор Достоевский

 

Одобли бола ота-онасини касал бўлибгина хафа қилиши мумкин.

Конфуций

 

Болалар ҳаммани яхши кўради, айниқса унга эътибор ва меҳр кўрсатганларни.

Лев Толстой

 

Олдин болага эшитишни ўргат, кейин истаган нарсангни ўргата оласан.

Бенжамин Франклин

 

Беш ёшли боладан менгача бир қадам. Янги туғилган бола билан менинг орамда эса бир дунё масофа бор.

Лев Толстой

 

Русчадан Орифжон Мадвалиев таржимаси