Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковда коронавирус аниқланди
Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков коронавирус юқтиргани маълум бўлди.
«Ҳа, мен касал бўлиб қолдим. Ҳозирда даволаняпман», деди Дмитрий Песков.
Песков ҳокимиятнинг коронавирус билан касалланган биринчи вакили эмас. Шу кунга қадар Россия ҳукуматида 3 киши коронавирус юқтиргани аниқланган.
Аввалроқ Россия Бош вазири Михаил Мишустин CОВИД-19 ни аниқлагани маълум бўлган эди.
Кейинчалик Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Владимир Якушевнинг касалхонага ётқизилгани маълум бўлди, шундан сўнг вирус Маданият вазири Олга Любимовада ҳам аниқланди.