Пазандалик

Ифторлик учун «қуш ини» салатини тайёрланг

Чоп этилди May 13, 2020 Ифторлик учун «қуш ини» салатини тайёрлангda fikr bildirishni o'chirish

Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
Товуқ филеси — 500 гр
Тухум — 5 дона
Картошка — 500 гр
Пиёз — 100 гр
Бодринг — 250 гр
Кўкатлар
Туз
Майонез
Ўсимлик ёғи

Тайёрланиш жараёни:
1. Товуқни қайнатиб пиширинг ва майда қилиб тўғранг.
2. Пиёзни майдаланг.
3. Картошкани ингичка сомонча қилиб тўғранг ва қовуринг.
4. Бодрингни ҳам сомон шаклида тўғранг.
5. Пишган тухумни оқи ва сариғини ажратиб қирғичдан чиқаринг.
6. Кўкатларни тўғранг.
7. Қовурилган картошка, бодринг, филе, тухумнинг оқи, пиёз ҳамда туз ва майонез қўшиб аралаштиринг.
8. Салат учун мўлжалланган идишга солинг.
9. Салат устининг четларига қовурилган картошкани айлана шаклда териб чиқинг.
10. Ўртасига тухум сариғ​и унинг устидан кўкат солинг ва таъбга қараб безатинг.

zamin.uz