Нарпай туман имом-хатибларининг хайрияси
Сирдарё вилояти Сардоба сув тошқинидан жабр кўрган оилалардан 400 киши бугунги кунда Жиззах вилояти Бахмал тумани Барлос қишлоғида вақтинча яшамоқда. Куни кеча Самарқанд вилояти Нарпай туман имом-хатиблари ташаббуси билан шу оилаларга кўрпа-тўшак, кийим-кечак жамланмаси, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари, идиш-товоқ ва кундалик эҳтиёж моллари хайрия тариқасида топширилди.