Одамзод ва ўлим мисоли
Расулуллоҳ (алайҳиссалом) марҳамат қилдилар: “Одамзод ва ўлимнинг мисоли уч дўсти бор кимсага ўхшайди. Уларнинг бири унга дейди: “Менинг молимдан истаганингча ол, истаганингча бер, истаганингча қолдир”. Иккинчиси айтади: “Мен сен биланман. Токи тирик экансан, сени олиб юраман, ўлсанг тарк этаман”. Учинчиси дейди: “Мен сен биланман. Ўлсанг ҳам, тирилсанг ҳам, сен билан кираман ва сен билан чиқаман”. Биринчиси – унинг моли, иккинчиси – унинг яқин кишиси, учинчиси – унинг амали, қаерга борса ҳам, ўзи билан бирга.

Абу Абдуллоҳ Ҳаким ТЕРМИЗИЙнинг
“Орифлар тасаллиси” сайланмасидаги «Ал-амсол минал Китоб вас сунна – Қуръон ва суннатдаги мисоллар» асаридан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.
Нашриётдан харид нархи 18000 сўм