Швейцария қўшни давлатлар учун чегараларини такрор очмоқчи
Швейцария Федерал Кенгаши янги турдаги коронавирус (COVID-19) пандемиясини назорат остига олиш мақсадида бекитган Германия, Франция ва Австрия чегараларини 15 июнда такрор очиш учун келишиб олинганини маълум қилди.
Мамлакат Адлия ва иммиграция вазирлиги баёнотида қайд этилишича, эпидемиологик ҳолатни анча енгиллашгани боис Швейцария учта қўшни давлат билан июнь ойида чегараларини такрор очиш бўйича келишиб олган, дейилади “TRT” хабарида.
Баёнотда Европада пандемиядан энг кўп зиён кўрган Италия билан чегараларнинг қачон очилишига тўхталиб ўтилмаслиги қайд этилган.
Маълумот ўрнида, пандемия Швейцарияда бугунгача 1870 кишининг ўлимига сабаб бўлган.