Пазандалик

Товуқли панчо

Чоп этилди May 15, 2020 Товуқли панчоda fikr bildirishni o'chirish

Зарур масаллиқлар: 500 гр. товуқ гўшти, 200 гр. қўзиқорин, 50 гр. сметана, 1 та пиёз, ўсимлик ёғи, туз, мурч. Гарнир учун қайнатилган картошка пюреси.

Тайёрланиши: 1. Товуқ гўштини сомонча шаклида тўғраб, туз ва мурч билан аралаштиринг. Қўзиқоринларни аввал тузсиз сувда бир оз қайнатиб олиб, сўнгра сувидан силқинг.

2. Пиёзни майда тўғраб, товада қовуринг. Устидан товуқ гўшти ва қўзиқоринни іам солиб, қовуришда давом этинг. 15-20 дақиқа ўрта оловда пишгач сметанани солиб, оловни пастланг ва 10 дақиқага димлаб қўйинг.

3. Қайнатилган картошка пюресини ликопчага солиб, ёнига товуқли тобламадан қўшинг. Мазкур таом яқинларингиз учун манзур бўлади.

Тайёрланиш вақти: 40 дақиқа