Хом гапга пишиқ жавоб: ЁШ БАЛЬЗАК ВА МУҲАРРИР
Бальзакнинг ижодий фаолияти энди юксала бошлаган кезларда у пул етишмаслигидан кўп қийналарди. У ҳар ҳафта хасислиги билан машҳур бўлган ноширдан ҳали олинмаган қалам ҳақи ҳисобидан аванс сўрарди. Бир сафар котиба муҳаррир эшиги олдида унинг йўлини тўсиб:
– Кечирасиз, жаноб Бальзак, бугун ношир қабул қила олмайди, – деди.
Бальзак хурсанд бўлиб:
– Ҳечқиси йўқ, муҳими, пул берса бас, – деди.