Дунё янгиликлари

Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони кескин ошди

Чоп этилди May 16, 2020 Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони кескин ошдиda fikr bildirishni o'chirish

Сўнгги бир кун давомида Тожикистонда яна 211 кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда covid.tj сайти хабар бермоқда.

Ушбу кўрсаткич 29 апрель куни мамлакатга коронавирус кириб келгани эълон қилинганидан буён энг юқори кунлик ўсиш бўлди.

Айни дамда мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 1 118 тага етди. Шунингдек, коронавирус сабаб вафот этганлар 33 тани ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда ҳозирча коронавирусдан тузалганлар йўқ.