Пазандалик

Саҳарликка қиймали тансиқ таом

Чоп этилди May 17, 2020 Саҳарликка қиймали тансиқ таомda fikr bildirishni o'chirish

Керакли маҳсулотлар:

  • Қийма — 500 гр
  • Тухум — 7 та
  • Помидор — 2 та
  • Пиёз — 1 та
  • Саримсоқ пиёз
  • Ўсимлик ёғи
  • Таъбга кўра туз ва зираворлар

Соус учун:

  • Суюлтирилган пишлоқ — 4 пиёла
  • Сметана — 3 пиёла
  • Саримсоқ пиёз. (Соус ўрнига майонез ишлатса ҳам бўлади.)

Тайёрланиши:

  • Қиймага 1 та тухум, майда тўғралган пиёз, туз, саримсоқ пиёз ва зираворлар қўшиб аралаштиринг.
  • Аралашмани 12 бўлакка бўлинг ва шарчалар ясанг.
  • Иккита целлофан пакет олинг, улардан бирига қиймалардан бирини ёйинг, иккинчиси билан қийма устини ёпиб бироз тиндиринг.
  • Алоҳида идишда 6 та тухумга туз қўшиб аралаштиринг.
  • Қиймани тухумли аралашмага ботиринг.
  • Ўсимлик ёғига солиб, қиймани икки томонини қовуриб олинг.

Соус тайёрлаш учун:

  • Суюлтирилган пишлоқ, сметана ва қирғичдан чиқарилган саримсоқ пиёзни аралаштиринг. ⠀⠀
  • Гўшт устига соус қуйинг.
  • Кесилган помидорларни териб чиқинг ва тайёр бўлган қиймаларни эҳтиёткорлик билан ўранг.

Ёқимли иштаҳа!

Дарё.уз