Исроилдаги Хитой элчисининг жонсиз танаси топилди
Якшанба куни эрталаб ўз қароргоҳида ўлик ҳолда топилган Хитойнинг Исроилдаги 57 ёшдаги элчиси Ду Вей соғлиғидаги муаммолар сабабли вафот этган. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди.
Яна қайд этилишича, элчининг ўлими сабаби қўшимча текшириш ва тасдиқлашни талаб қилади.
Ташқи ишлар вазирлиги элчининг оила аъзоларига ҳамдардлик изҳор этди.