Дунё янгиликлари

Хитой ҳукумати маслаҳатчиси коронавирус ҳақидаги маълумотлар яширилганини тан олди

Чоп этилди May 18, 2020 Хитой ҳукумати маслаҳатчиси коронавирус ҳақидаги маълумотлар яширилганини тан олдиda fikr bildirishni o'chirish

Хитой ҳукумати 2019 йилнинг декабр ойида коронавирус эпидемияси кенг кўламда тарқаётганини яширган. Буни ҳукуматнинг тиббиёт бўйича катта маслаҳатчиси Чжун Наншан тан олиб айтди.

Унинг таъкидлашича, Уханга январ ойи ўрталарида келган ва вирус одамдан одамга ўтишини тасдиқлаган. Аммо маҳаллий ҳукумат буни тан олишни истамади ва коронавирус билан боғлиқ ҳолат «назорат остида» эканини тинимсиз такрорлади.

«Ўша вақтда маҳаллий ҳокимият ҳақиқатни айтишни истамади. Аслида улар аввал бошдан барчасини яширган эди. Ўшандаёқ мен бу касал жуда кўп одамларга юқишини айтганман», — дейди вирусолог.

Шифокорнинг таъкидлашича, Уханда касалга учраганлар расман 10 кун давомида 41 кишидан ошмагани катта шубҳага сабаб бўлган. Бу вақтга келиб коронавирусга йўлиққанлар хорижда пайдо бўлгани ҳақида хабарлар берила бошлаган эди.