ЖССТ: “Коронавируснинг иккинчи тўлқини қақшатқич бўлади!”
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақаси директори Ханс Клюге, Европанинг баъзи мамлакатлари иккинчи “ҳалокатли коронавирус тўлқини” га тайёргарлик кўришлари кераклигини айтди.
Унинг сўзларига кўра, инфекциянинг кўпайиши бошқа мавсумий касалликлар, масалан, грипп каби хасталиклар билан бир вақтга тўғри келиши жуда хавотирли ҳолат, дея хабар беради Daily Mail.
Шу муносабат билан у европаликларни бўшашмасликка чақирди.