Дунё янгиликлари

Янги Зеландия туризмни қўллаб-қувватлаш учун дам олиш кунларини кўпайтирмоқчи

Чоп этилди May 21, 2020 Янги Зеландия туризмни қўллаб-қувватлаш учун дам олиш кунларини кўпайтирмоқчиda fikr bildirishni o'chirish

Янги Зеландия ҳукумати фуқароларнинг мамлакат ичкарисида кўпроқ саёҳат қилиши ҳамда туризм бизнесини қўллаб-қувватлаш учун қўшимча дам олиш кунларини жорий қилиш имконини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради Stuff агентлиги.
Бош вазир Жасинда Ардерннинг таъкидлашича, бу туризм соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналарга ёрдам бериш учун кўриб чиқилаётган ғоялардан бири ҳисобланади. “Ҳукумат фуқароларнинг мамлакат ичкарисида кўпроқ саёҳат қилишини рағбатлантириш йўлларини қидирмоқда“, деди у.
Янги Зеландиянинг “Tourism Industry Aotearoa” туризм кенгаши директори Крис Робертснинг қўшимча қилишича, ички туризмни ривожлантириш учун мамлакатда қизиқарли байрамларни ёки дам олиш кунларини кўпайтириш керак.
Бундан аввалроқ туризм секторини қўллаб-қувватлаш учун Янги Зеландия вазирлар маҳкамаси 400 миллион доллар ажратганди. Аммо ҳукумат раҳбарининг таъкидлашича, бари бир айрим сайёҳлик компаниялари коронавирус пандемияси туфайли жорий қилинган чекловлар оқибатида хонавайрон бўлиши мумкин.