Дунё янгиликлари

Индонезия XI халқаро Қуръон мусобақаси бошланмоқда

Чоп этилди Mart 11, 2019 Индонезия XI халқаро Қуръон мусобақаси бошланмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Бугун Индонезияда Жануби-Шарқий Осиё ва Тинч океани (АСЕАН)нинг бошқа мамлакатлари учун XI халқаро Қуръон ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадислари мусобақаси бошланади. Мазкур мусобақа Индонезия Президенти Ёко Видодон кўмаги ва Султон ибн Абдулазиз номидаги хайрия институти ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Мусобақа Қуръони карим ва ҳадиси шариф бўйича икки йўналишда ўтказилади. Унда Жануби-Шарқий Осиё ва Тинч океани давлатлари фуқаролари қатнашадилар. Биринчи учта ўрин вакиллари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиб, ҳажга йўлланма берилади.

Маълумот учун, АСЕАН номи билан танилган Жануби-Шарқий Осиё давлатлари иттифоқи, асосан сиёсий, иқтисодий ва маданий ташкилот ҳисобланади. Унинг таркибига Тайланд, Индонезия, Малайзия, Сингапур, Филиппин, Бруней, Вьетнам, Лаос, Мянма, Камбоджа каби давлатлар киради.