Мақолалар

Мусофирнинг муқимга иқтидо қилиши

Чоп этилди May 23, 2020 Мусофирнинг муқимга иқтидо қилишиda fikr bildirishni o'chirish

Агар мусофир муқимга иқтидо қилса, намозини тўлиқ ўқийди. Агар охирги бир ракатга етса ҳам, мусофир муқтадий намозини қаср қилиши жоиз эмас. Чунки иқтидо қилган киши имомга эргашиши вожибдир. Агар муқим мусофирга иқтидо қилса, мусофир намозини қаср қилади. Масалан: мусофир имом пешин намозини икки ракат ўқийди, муқим эса имом салом берганидан сўнг ўрнидан туриб, намозини тўлиқ ўқиб олади.

Юқорида Имрон ибн Ҳусайн ҳадисида айтилгандек: жаноб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Маккада ўн саккиз кеча турдилар ва тўрт ракатли фарзларни икки ракат қилиб ўқиб: “Эй шаҳар аҳли, сизлар тўрт ракат ўқинглар, биз сафардамиз”, дедилар. Яъни, биз билан бирга намоздан чиқманглар, балки тўрт ракат қилиб тўлиқ ўқинглар. Сизлар муқимсизлар ва биз эса сафардамиз. Бизларга намозни қаср қилишимиз учун рухсат бор. Сизларга эса рухсат йўқ.

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак васиятлари” китобидан (2-жилд)

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 26 000 сўм