Дунё янгиликлари

БМТнинг 500 дан зиёд ходими коронавирус юқтирган

Чоп этилди May 23, 2020 БМТнинг 500 дан зиёд ходими коронавирус юқтирганda fikr bildirishni o'chirish

Уларнинг 50 таси Женевада қайд қилинган, деди БМТнинг Женева офиси бош директори Татьяна Валовая брифингда сўзга чиқиб.
“Дунё бўйича 500 дан зиёд ходимимиз, Женевада 50 нафари коронавирусга чалинган. Касалланганларнинг аҳволи ўртача, афсуски, қатор ташкилотларимизда қурбонлар ҳам бор. Аммо, ходимларимизни ҳимоялаш учун зарур бўлган барча чоралар кўриляпти”, – деди Валовая.
Унинг қўшимча қилишича, Миллатлар саройи ходимларни июндан бошлаб қайтадан қабул қила бошлайди. Бунда хавфсизлик, эҳтиёткорлик, жумладан, жисмоний масофани сақлаш ва гигиенага амал қилиш чоралари кўрилади.