Пазандалик

Ифторликка бринзали шарчалар тайёрлаймиз

Чоп этилди May 23, 2020 Ифторликка бринзали шарчалар тайёрлаймизda fikr bildirishni o'chirish

Мазкур тансиқ таом ифторлик дастурхонингизни безаши аниқ. Шарчаларга бринза ўрнига пишлоқ қўшса ҳам бўлади.

Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Картошка — 3 дона (ўртача)
  • Бринза — 80 гр
  • Ун — 1,5 пиёла
  • Кўк пиёз ва шивит
  • Тухум 2 дона
  • Нон талқони

Тайёрланиш жараёни:

  • Картошкадан пюре тайёрланг.
  • Пюрега бринза ва кўкатлар қўшинг.
  • Аралашмадан шарчалар ясанг.
  • Ҳар бир шарчани биринчи унга кейин тухумга ва охири нон талқонига ботиринг.
  • Агар масса ёпишқоқ бўлса, бироз ун қўшишингиз мумкин.
  • Шарчаларни 3-4 дақиқа тилларанг бўлгунича, ўсимлик ёғида қовуриб олинг.
  • Тайёр шарчаларни исталган соус билан бирга дастурхонга тортиш мумкин.

Ёқимли иштаҳа!

Дарё.уз