Ҳанзалани фаришталар ғусл қилдиришининг хабари
Абдуллоҳ ибн Зубайр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
Ҳанзала ибн Абу Омир Сақафий ва Абу Суфён жангга чиқди. Ҳанзаланинг Абу Суфёндан ғолиб келаётганини кўрган Шаддод ибн Авс ибн Шуъуб уни қиличи билан ўлдирди. Бу ишни Абу Суфённинг ўлимига оз қолганда қилди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Биродарингиз Ҳанзалани фаришталар ғусл қилдирган, унинг аҳлидан сўранглар”, дедилар. Унинг аёлидан сўралганда: “Ҳанзала қаттиқ уруш хабарини эшитганда жунуб ҳолда бўлиб, шу ҳолича чиқиб кетган эди”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Шунинг учун ҳам уни фаришталар ғусл қилдирди”, дедилар.

Усмонхон АЛИМОВнинг
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган