Насабни сақлаш
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан сизлар учун ўғиллар ва набиралар пайдо қилди …» (Наҳл,72).
Инсонлар учун жуфтини яратишдан мақсад фарзандлар ва улардан набиралардек кўзни қувонтирадиган неъматларни пайдо қилганини баён этди. Демак, Аллоҳ таоло ушбу йўл билан инсонларнинг наслу насаби давом этишини ирода қилди. Мўминларнинг оила қуришдан асл мақсадлари ҳам айнан шундай бўлиши лозим.

Усмонхон АЛИМОВнинг
“Оилада фарзанд тарбияси” китобидан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.
Нашриётдан харид нархи 20000 сўм