Мақолалар

Агар Қуръонни ўқисанг, у сенинг дилингдадир

Чоп этилди May 28, 2020 Агар Қуръонни ўқисанг, у сенинг дилингдадирda fikr bildirishni o'chirish

Расулуллоҳ (алайҳиссалом) яна шундай дедилар: “Қуръон ўқийдиган мўмин мисли утружжа (мева), таъми ҳам, ҳиди ҳам ёқимли. Қуръон ўқиймадиган мўмин худди хурмо сингари, таъми тотли, аммо ҳиди йўқ”.

 

Ўзидан юқоридагиларга эмас, ўзидан пастдагиларга қараш

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг бу васи­ятларига амал қилган киши ҳаргиз бу дунё қийинчиликлари ва ҳаётнинг баъзи оғир дамларида ўзини йўқотиб қўймайди. Ҳами­ша кўнгли тўқ ва хотиржам яшайди. Чунки бу васиятда моддий жиҳатдан ўзидан пастроқ, дин ва ахлоқ жиҳатдан эса ўзидан ус­тун ва баландроқ бўлган кишилардан ибратланиш кераклиги таъ­кидланмоқда. Киши ўзидан кўра бойроқ одамни кўрганида, ўз ҳолидан ачиниши ва берилган неъматларга ношукрлик ҳиссини туйиши мумкин. Бундай туйғуларни даволаш учун ўзидан кўра фақир ва муҳтожларнинг ҳам борлиги, уларга нисбатан ўзининг моддий аҳволи анча яхшилигини эслаши кифоя қилади. Ҳар бир одам Аллоҳ таоло ўзига тақсимлаб берган неъматларга шукр қи­лиши ва норози бўлишдан сақланиши лозим. Илоҳий тақдирга норозилик ҳалокат ва фақирликка сабаб бўлади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтганларидек: “Оз бўлиб кифоя қилгани, кўп бўлиб банд қилганидан яхшироқдир”. Аллоҳ таоло бойликни бандаларидан хоҳлаганига беради. Бу борада уларнинг итоатли ёки фосиқлигига қарамайди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ дунёни Ўзи яхши кўрганига ҳам, ях­ши кўрмаганига ҳам бераверади. Аммо динни эса фақат яхши кўр­ганига беради”, деганлар.

Ҳар бир киши диний жиҳати ўзидан, яъни, тақвосига кўра қу­йида бўлганлардан яхши ҳисобланади. Яъни, ҳатто намоз ўқима­са-да, Аллоҳ таолога имони бор киши Аллоҳ таолони инкор қила­ди­ган кофирдан яхшироқдир. Лекин дин борасида ўзидан қуйи бўлганларга эргашмаслик керак. Дин ишларида ўзидан юқорида бўлганлардан ибрат олиш ва уларга етишга интилиш жуда муҳим. Бу эса ибодатларимиз янада кўпайишига сабаб бўлади.

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак васиятлари” китобидан (1-жилд)

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 30000 сўм