Дунё янгиликлари

Нега Осиёда COVID-19 дан ўлим ҳолати кам учрамоқда?

Чоп этилди Iyun 2, 2020 Нега Осиёда COVID-19 дан ўлим ҳолати кам учрамоқда?da fikr bildirishni o'chirish

Врач-эпидемиолог, Кобе Университети профессори, Япония ҳукуматининг собиқ илмий маслаҳатчиси Кентаро Ивата Осиёда коронавирусдан вафот этганлар сони нега камлигини қуйидагича изоҳлади.
Осиёликлар бошқа вирус билан оғригани боис, вирусни осонлик билан енгиш ёки иммунитет орттириш имконини берадиган генетик ўзига хосликка эга бўлиши мумкин. Бундан ташқари, олимнинг фикрича, силга қарши қабул қилинган вакциналар ҳам муҳим роль ўйнаган бўлиши мумкин, гарчи, бир қатор илмий тадқиқотлар ушбу вакцинанинг фойдасини инкор этсада.
Иватанинг таъкидлашича, осиёликлар семириб кетиш, тромб пайдо бўлиши ёки гипертонияга унчалик мойил эмас, бу эса уларнинг коронавирусга чалиниш эҳтимолини пасайтиради.
«Дарвоқе, бу ҳали илмий тасдиқланмаган, шунчаки, гипотезалардир», — дея таъкидлади япониялик олим.