Мақолалар

“Энди мени У Зотнинг ихтиёрига топширинг”

Чоп этилди Iyun 2, 2020 “Энди мени У Зотнинг ихтиёрига топширинг”da fikr bildirishni o'chirish

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Мансур Ҳибатуллоҳ Қуръонни ёд олди, фақиҳ бўлди. Ўзи ёш бўлса ҳам динга улуғ хизматлар қилди. Орадан бироз вақт ўтиб, бетоб бўлиб қолди. Унинг дарди узоқ давом этди. Отаси унинг даволаш учун беҳисоб маблағ сарфлади. Абу Мансур ажали яқинлашганини сезиб, отасига шундай деди: «Отажон, мени даволаш учун, дори-дармон учун, ҳаққимга дуо олиш учун мол-дунёингизни аямадингиз. Мендаги ихтиёр ёлғиз Аллоҳ таолодадир. Энди мени У Зотнинг ихтиёрига топширинг». Бу гапларни эшитган ота деди: «Аллоҳга қасам, Аллоҳ таоло худди Исмоил Иброҳимга «Сенга буюрилган ишни қилинг» (Соффат сураси, 102-оят) дегани каби менинг ўғлимга ҳам бу сўзларни нутқ қилдирди. Аллоҳ таоло бу билан унинг даражасини юксалтиришни ихтиёр этди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

islom.uz