Мақолалар

Қуръон ўқиб, унинг тафсирини биладиган ва билмайдиганнинг мисоли

Чоп этилди Iyun 5, 2020 Қуръон ўқиб, унинг тафсирини биладиган ва билмайдиганнинг мисолиda fikr bildirishni o'chirish

Бу ҳақда менга Умар ибн Абу Умар, Суфён ибн Ҳусайндан ривоят қилган: у (Суфён ибн Ҳусайн) деди: «Менга Иёс ибн Муовия бундай деди: “Сен Қуръон илмларига жуда берилганингни кўряпман, қани, менга бир сурани ўқиб тафсир қилиб бер-чи, ҳолингни бир кўрай”. Унга бир сурани ўқиб, тафсир қилиб бердим. У деди: “Эй Суфён, Қуръон илмидан кўра шарафлироқ илм йўқ. Сен Қуръон ўқиб унинг тафсирини биладиган ва билмайдиганнинг мисолини биласанми? Унинг мисоли худди, бир қавмга уларнинг раҳбаридан тунда бир мактуб келди, уларда эса чироқ йўқ. Улар бу мактубдан хавотирдалар. Унда нима борлигини билмай, даҳшатга тушдилар. Чироқ келса, унда нима борлигини билиб оладилар”».

 

 

Абу Абдуллоҳ Ҳаким ТЕРМИЗИЙнинг

“Орифлар тасаллиси” сайланмасидаги «Ал-амсол минал Китоб вас сунна – Қуръон ва суннатдаги мисоллар» асаридан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 18000 сўм