Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3939 нафарга етди

Чоп этилди Iyun 5, 2020 Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3939 нафарга етдиda fikr bildirishni o'chirish

2020 йил 4 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3939 (+30) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 28 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, яна 1 нафари эса Тошкнт вилоятида Россиядан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланди.
Айни пайтда юртимизда 3087 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (78 фоизи) соғайди.
Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 836 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими​