Ўзбекистон янгиликлари

Муфтий ҳазратларининг Фарғона вилоятига ташрифлари бошланди

Чоп этилди Iyun 5, 2020 Муфтий ҳазратларининг Фарғона вилоятига ташрифлари бошландиda fikr bildirishni o'chirish

Бугун, 5 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедовнинг Фарғона вилоятига ташрифлари бошланди.

Ташриф давомида вилоятда маънавий-маърифий, хусусан, диний соҳада олиб борилаётган ислоҳот ва янгиланишларни кўздан кечириш, ва мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўриш назарда тутилган. Шунингдек, 2020 йил 8 июндан бошлаб фақат «яшил» ҳудудларда масжидлар ўз фаолиятини бошлаши муносабати билан жомеларда олиб борилаётган тайёргарлик ишлари, санитар чоралар билан яқиндан танишдилар. Ташрифнинг аввалида Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги қайтадан бунёд этилган “Саййид Жалолхон тўра” жоме масжидада олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилди. Эслатиб ўтамиз Фарғона вилояти “яшил” ҳудуд тоифасига киради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати