Ўзбекистон янгиликлари

Даволанаётган 960 нафар бемордан 6 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда​

Чоп этилди Iyun 8, 2020 Даволанаётган 960 нафар бемордан 6 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда​da fikr bildirishni o'chirish

2020 йил 7 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4331 (+29) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 10 нафари Тошкент шаҳри ҳамда 8 нафари Хоразм вилоятида аҳоли орасида, 2 нафари Сирдарё вилоятида ва яна 2 нафари Тошкент вилоятида хориждан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳавдовчиларида аниқланди.
Айни пайтда юртимизда 3354 (+86) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.
Бугун мамлакатимизда 237 ҳолат (Карантин марказида – 20, Тошкент шаҳрида – 195, Тошкент вилоятида – 10, Хоразм вилоятида – 8, Сирдарё вилоятида – 4)да касаллик қайд этилган.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4331 нафар бемордан 3354 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 77 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 960 нафар бемордан 6 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Шу кунгача жами 441 618 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 396 349 нафари карантиндан чиқарилган.
Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 23 362 нафар, стационар карантинда эса 21 907 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими​