Боши эгилмасин эркакнинг
Умар Мухтор аёли вафот этганида ўзини тўхтата олмай селу сероб бўлиб йиғлади.
Ундан:
– Нега бунча йиғлайсиз? – деб сўрашганда:
– У ҳар гал ичкарига киришимда чодирнинг эшигини кўтариб турарди. Ундан: “Нега бундай қиласан?” деб сўрасам: «Аллоҳдан ўзгага бошингиз эгилмаслиги учун», дер эди, – деб жавоб берди: