Менинг ҳам отам бор!
Эри аёлини хафа қилиб, йиғлатди. Аёл бир қараса, эри қизини эркалатиб, у билан ўйнаб ўтирибди.
– Бирор киши қизингизни йиғлатса рози бўласизми? – сўради аёл .
– Йўқ, албатта. Чунки у мени қизим, – деб жавоб қилди эри.
Аёл кўз ёш тўккан ҳолда:
– Мени ҳам яхши кўрадиган отам бор, – деди.