Хитой дунё океанларини кузатиб борадиган йўлдошни коинотга олиб чиқди
Хитой Haiyang-1 (“Хайян-1D”) деб ном берилган фуқаро сунъий йўлдошини муваффақиятли равишда орбитага олиб чиқди. Сунъий йўлдош дунё океанларини кузатиб боришга мўлжалланган, дейилади Хитойнинг коинот фанлари ва техникалари корпорацияси (CASC).
Йўлдош учирилиши “Тайюан” космодромида “Чанчжэн-2B” ракетаси ёрдамида амалга оширилди.
Йўлдош учирилиши “Тайюан” космодромида “Чанчжэн-2B” ракетаси ёрдамида амалга оширилди.
Haiyang-D йўлдошидан асосан, дунё океанларининг ранги ва ҳароратини, соҳилга яқин ва денгиз ҳудудларида атроф-муҳитнинг ўзгаришини кузатиб бориш учун фойдаланилади. Шунингдек, хабарда йўлдош имкониятлари табиий офатларни олдиндан айтиш ва огоҳлантиришда ҳам қўл келиши айтилмоқда.