Қалблари тоза эди
Суфён ибн Динор бундай ҳикоя қилади:
Абу Башир деган тобеий халифа Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг дўстларидан эди. Мен у кишига:
– Ўтганларимиз қилиб ўтган амаллардан сўзлаб берсангиз, – дедим.
– Уларнинг қилган ишлари кўп эмас эди, лекин кўп ажр олар эдилар, – деди.
– Нима сабабдан? – дедим.
– Чунки қалблари тоза эди, – деб жавоб берди.
Ҳаннод ибн Сарийнинг “Зуҳд” китобидан