Рашк
Аёлининг таҳажжуд намозига тураётганини кўрган эр деди:
― Мени ҳам дуо қилинг!
― Хўп. Мен сизни ҳеч унутармидим?! Мен сизни ҳар доим, ҳар намозимдан сўнг дуо қиламан.
Эри жуда хурсанд бўлиб, дуосида нималарни сўрашига қизиққан ҳолда:
― Азизам, мен учун нималар деб дуо қиласиз ва нималарни сўрайсиз?
― Ҳар намозим сўнгида: “Аллоҳим, эрим билан дунёдаги барча аёлларнинг орасидаги масофани машриқ билан мағрибчалик қилиб, улар ўртасида мингта девор барпо қилгин”, ― деб сўрайман.