Дунё янгиликлари

Парижда дўхтирлар ва полиция ўртасида тўқнашув содир бўлди

Чоп этилди Iyun 17, 2020 Парижда дўхтирлар ва полиция ўртасида тўқнашув содир бўлдиda fikr bildirishni o'chirish

Куни кеча Франция пойтахти Париж шаҳридав юзлаб тиббиётчилар норозилик акциясини ташкил этган. Улар Ногиронлар Уйига яқинлашиб келгач, тартибсизликлар бошланди. Қора кийимдаги акция иштирокчилари ахлат идишларга ўт қўйди, полицияга тегишли автомобиллардан бири ағдариб ташланди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимларига қарата турли буюмларни ирғита бошлашди. Натижада полициячилар акция иштирокчиларига қарши кўздан ёш оқизувчи газни қўллашга мажбур бўлди. Тез орада акциячилар ўраб олинди. Жами 16 киши қўлга олинди.