АҚШ ва Хитой ўртасидаги уруш: ғолиблар номи маълум бўлди
Халқаро менежментни ривожлантириш институти тадқиқотига кўра, АҚШ ва Хитой ўзаро савдо урушида энди рақобатбардош эмас.
Aмерика Қўшма Штатлари рақобатбардошлик рейтингида еттинчи поғонадан ўнинчи ўринга тушди, Хитой эса олтинчи поғонани йўқотиб, 20-ўринга тушиб кетди. Натижада рейтингда янада юқори поғонага кўтарилган бошқа давлатлар икки мамлакат ўртасидаги қарама-қаршиликларнинг ғолиблари деб топилди. Яъни Сингапур, Дания ва Швейцария ўз позицияларини яхшилаб, бу рўйхатда биринчи ўринни эгаллашди. Савдо уруши Хитой ва AҚШ иқтисодиётига зарар етказди, уларнинг ўсиш йўлларини ўзгартирди, дейилади институт ҳисоботида.
Институт рейтинглари 63 мамлакатни юзлаб омиллар, шу жумладан, бандлик, яшаш қиймати, давлат харажатлари, сиёсий барқарорлик ва интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича баҳолайди.
Мамлакатлар ўртасидаги савдо уруши 2017 йилда, Хитойда ишлаб чиқарилган ва AҚШга етказиб берилган баъзи товарларга божлар юкланган пайтдан бошланди. АҚШ ва Хитой 2020 йилда ўзаро вазиятни юмшатиш тўғрисида келишиб олдилар. Aммо май ойида AҚШ Савдо вазирлиги Хитойнинг 33 та ҳукумат ва тижорат ташкилотларини қора рўйхатга олди ва битимни хавф остига қўйди.
Июнь ойи бошида Хитой ҳукумати маҳаллий компаниялардан AҚШдан маълум қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олишни тўхтатишни талаб қилди. Ушбу қарорнинг сабаби Aмерика томонининг Гонконг бўйича Хитойга нисбатан санкцияларни қўллаш таҳдиди эди.