ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Мовароуннаҳр” нашриёти жамоаси Бухоро вилояти вакиллиги тассаруфида кўп йиллардан бери хизмат қилиб келаётган Жўрабек домла Муродовга отаси Нажмиддин Муродовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилган марҳумнинг тортган дардларини гуноҳларига кафорат қилиб, барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
Ҳақ таоло раҳматлининг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.