Карантин маҳрумликми ёки имконият
Бутун дунёда бўлгани сари Ўзбекистонда ҳам коронавирус пандемияси туфайли карантин чоралари жорий этилди. Жумладан, жамоат транспорти фаолияти тўхтатилди, оммавий тадбирлар бекор қилинди, корхоналар танаффус эълон қилишига тўғри келди. Албатта, бундай чоралар инсонларнинг ижтимоий-иқтисодий ва руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатмай қолмади. Аммо Аzon.uz (http://%D0%90zon.uz) таҳририяти ўтказган сўровнома натижалари шуни кўрсатдики, карантиннинг фойдали томонлари ҳам бор экан.
“Cиз нима дейсиз?’’ лойиҳаси доирасида ўтказилган сўровномадан кўзда тутилган асосий мақсад карантиннинг инсонларга таъсирини ўрганиш эди. Сўровнома иштирокчиларининг катта қисми – 61 фоизи “Карантин сизни нималардан маҳрум қилди?” деган саволнинг жавоби сифатида масжидларга бориб намоз ўқий олмаганлик ҳолатини кўрсатган. Бундан ташқари, юртдошларимиз яқинлари ва биродарлари билан кўриша олмасликни ҳам карантин келтириб чиқарган маҳрумлик сифатида баҳолашган.
“Карантин сизга нималар берди?” деган саволга эса 41 фоиз қатнашчи “Илм олишга янаям рағбат берди”, деган фикр фикрни билдирган. Шунингдек, юртдошларимиз карантин пайтида тўй-маросимлар ихчамлашганидан мамнун.
Келинг, сўровнома натижалари билан тўлиқ танишайлик. Шундай қилиб, “Карантин сизни нималардан маҳрум қилди?” саволига берилган жавоблар статистикаси:
1. Маълум вақт ишга бора олмадим – 18%
2. Онлайн ўқишда муаммолар юзага келди – 17%
3. Масжидга бориб намоз ўқий олмадим – 61%
4. Режадаги тўй-маросимлар кечикди – 5%
5. Молиявий танглик юзага келди – 20%
6. Ортиқча вазн муаммоси келиб чиқди – 8%
7. Яқинларим, дўст-биродарларим билан кўриша олмадим – 28%
8. Карантинда ҳеч қандай ўзгариш сезилмади – 11%.
“Карантин менга нималар берди?” саволининг жавоблари:
1. Оилавий муносабатлар мустаҳкамланиб, ҳамжиҳатлик ортди – 38%
2. Дам олиш ва соғлом уйқу – 24%
3. Тежамкорлик ҳис этилди – 21%
4. Экология яхшиланди – 27%
5. Илмга рағбат, китоб ўқиш – 41%
6. Тўй-маросимлар ихчамлашди – 28%
7. Қазо намозларини ўқишга вақт қўпайди – 20%.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, чекловлар пайтида ҳам инсон ўзи учун фойда олиши мумкин экан. Бунинг учун истак бўлса бас!
Азон.уз таҳририяти