Мақолалар

Исломга интилган аёл. Тун намозига ошиқ чўри

Чоп этилди Iyun 19, 2020 Исломга интилган аёл. Тун намозига ошиқ чўриda fikr bildirishni o'chirish

Айтишларича, Ҳасан ибн Солиҳнинг бир чўриси бўлган экан. У чўрисини бир қавмга сотиб юборибди. Зим-зиё кеча бўлганида чўри уйғониб дебди: “Эй ҳовлидагилар, намоз! Намоз!“.

Улар бўлса: “Нима, тонг отдими? Бомдод вақти бўлдими?“ – дебдилар. Шунда чўри: “Сизлар фарз намозларинигина ўқийсизми?“ – деб сўрабди. Улар: “Ҳа“, – деб жавоб беришибди.

Шундан сўнг, чўри Ҳасаннинг олдига қайтиб борибди ва: “Хожам, мени, фақатгина, фарзларни адо қиладиган қавмга сотибсиз. Мени қайтариб олинг”, – дебди. Ҳасан уни қайтариб олибди.

«Ўлмас аёллар: қиссалар ва ибратлар»