Пазандалик

Италянча ош — ризотто

Чоп этилди Iyun 20, 2020 Италянча ош — ризоттоda fikr bildirishni o'chirish

Италиянинг энг машҳур таомларидан бири бўлган ризотто сиз ва оилангиз учун ҳам севимли бўлиши аниқ.

Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Гуруч — 400 гр
  • Сариёғ — 100 гр
  • Булғори қалампири — 2 дона
  • Пиёз — 1 дона
  • Саримсоқ пиёз — 1 дона
  • Сабзавотли шўрва — 1,5 л
  • Қаймоқ – 100 мл (35% тавсия қилинади)
  • Жамбил
  • Туз, мурч

Тайёрланиш жараёни:

  • Товага 80 гр сариёғ солиб эритинг,
  • Майда тўғралган пиёзни солиб қовуринг.
  • Гуруч солиб қовуришда давом этинг.
  • Майдаланган саримсоқ солиб аралаштиринг.
  • Шўрвани қўшинг.
  • Сариёғнинг қолган қисмига булғор қалампири солиб қовуринг.
  • Қовурилган булғорини ризоттога қўшинг.
  • Туз ва зираворларни сепинг.
  • Гуруч пишганидан кейин қаймоқ қўшиб аралаштиринг.
  • Жамбилни майдаланг ва таомга қўшинг.

Ризотто тайёр, ёқимли иштаҳа! 

Узум уз!