Дунё янгиликлари

Черногорияда вируснинг иккинчи тўлқини бошланди

Чоп этилди Iyun 20, 2020 Черногорияда вируснинг иккинчи тўлқини бошландиda fikr bildirishni o'chirish

Черногория сайёҳлик мавсумини бошлашга улгурмади:  коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланди. Айни дамда ҳар куни вирус юқтирганлар сони ошмоқда.

Мамлакат соғлиқни сақлаш институтининг маълумотларига кўра, сўнгги бир кун ичида 18 киши коронавирусга чалинган.

Таъкидланишича, иккита бемор қўшни Босния ва Герцеговинадан келган. Давлатлар ўртасидаги чегара яна ёпилди. Шунингдек, Aлбания ва Сербиядан ҳам вирусга чалинган фуқаролар келгани маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 18 июндан Черногорияда карантин қоидалари кучайтирилди. Олдинроқ ҳукумат мамлакатда коронавирус тугаганини эълон қилганди, аммо энди иккинчи тўлқинга дуч келди.